Namangan muhandislik-texnologiya instituti

2019 yil - Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili

Namangan Muhandislik-Texnologiya Instituti

2018 yil - Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash yili

E'lonlar

Muharrir NamMTI Matbuot Xizmati | 07.02.2019 10:04

E'lon! Хурматли институт талаба-ёшлари, жорий 2019 йил февраль-марть ойлари Наманган муҳандислик-технология институти талаба-ёшлари ўртасида...


Хурматли институт талаба-ёшлари, жорий 2019 йил февраль-марть ойлари Наманган муҳандислик-технология институти талаба-ёшлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 26 январдаги 78-сонли буйруғи  ижросини таъминлаш мақсадида “Ватан ҳимояси-ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи” мавзусида ҳамда “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” мавзусида иншолар танлови ўтказилади. Иншолар танлови

1. Ватан ҳимояси-ҳар бир фуқоронинг шарафли бурчи” мавзусидаги танлов уч босқичда ўтказилади.

        Биринчи босқич - институтнинг факультетлари академик гуруҳлари талаба-ёшлари ўртасида жорий 2019 йил 23 февраль куни ўтказилади.

         Иккинчи босқич - институтда факулътетлараро уларнинг ғолиблари ўртасида 2019 йил 30 март куни ўтказилади.

        Учинчи босқич (якуний) - республика олий таълим муассасалари ғолиблари ўртасида жорий 2019 йил апрель ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказилади. Танловнинг учинчи босқичида ғолиб бўлган талаба-ёшлар қуйдаги тартибда пул маблағлари билан рағбатлантирилади:

     1- ўрин - 2 000000 (икки миллион) сўм;

     2- ўрин - 1 500000 (бир миллион беш юз минг) сўм;

     3- ўрин - 1000000 (бир миллион)  сўм.

 

2. “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” мавзусидаги танлов уч босқичда ўтказилади.

         Биринчи босқич-институтнинг факультетлари академик гуруҳлари талабалари ўртасида жорий 2019 йил 18-23 февраль кунлари ўтказилади.

         Иккинчи босқич-институт миқиёсида факультетлараро биринчи босқич ғолиблари ўртасида 25-30 март кунлари ўтказилади.

         Учинчи босқич (якуний)–республика олий таьлим муассасалари ғолиблари ўртасида жорий йил апрель ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказилади. Танлов бўйича учинчи босқичида ғолиб бўлган талабалар қуйдаги тартибда пул маблағлари билан рағбатлантирилади:

         1- ўрин - 2 000000 (икки миллион) сўм;

         2- ўрин - 1 500000 (бир миллион беш юз минг) сўм;

         3- ўрин - 1000000 (бир миллион)  сўм.