Namangan muhandislik-texnologiya instituti

2019 yil - Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili

Namangan Muhandislik-Texnologiya Instituti

2018 yil - Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash yili

E'lonlar

Muharrir NamMTI Matbuot Xizmati | 06.02.2019 17:36

ЭЪЛОН


Хурматли институт талаба-ёшлари жорий 2019 йил февраль-марть ойлари Наманган муҳандислик-технология институти талаба-ёшлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 26 январдаги 78-сонли буйруғи  ижросини таъминлаш мақсадида “Ватан ҳимояси-ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи” мавзусида ҳамда “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” мавзусида иншолар танлови ўтказилади. Иншолар танлови

1. Ватан ҳимояси-ҳар бир фуқоронинг шарафли бурчи” мавзусидаги танлов уч босқичда ўтказилади.

        Биринчи босқич - институтнинг факультетлари академик гуруҳлари талаба-ёшлари ўртасида жорий 2019 йил 23 февраль куни ўтказилади.

         Иккинчи босқич - институтда факулътетлараро уларнинг ғолиблари ўртасида 2019 йил 30 март куни ўтказилади.

        Учинчи босқич (якуний) - республика олий таълим муассасалари ғолиблари ўртасида жорий 2019 йил апрель ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказилади. Танловнинг учинчи босқичида ғолиб бўлган талаба-ёшлар қуйдаги тартибда пул маблағлари билан рағбатлантирилади:

     1- ўрин - 2 000000 (икки миллион) сўм;

     2- ўрин - 1 500000 (бир миллион беш юз минг) сўм;

     3- ўрин - 1000000 (бир миллион)  сўм.