Namangan muhandislik-texnologiya instituti

2019 yil - Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili

Namangan Muhandislik-Texnologiya Instituti

2018 yil - Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash yili

Yangiliklar

“Ўзбекистон-Россия таълим форуми”да Наманган муҳандислик-технология институтининг иштироки

Muharrir NamMTI Matbuot Xizmati | 22.10.2018 08:05


“Ўзбекистон-Россия таълим форуми”да Наманган муҳандислик-технология институтининг иштироки

         2018 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида биринчи маротаба «Ўзбекистон-Россия таълим форуми» ўтказилди. Унда икки давлат президентлари администрациялари, ҳукумат раҳбарлари, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва Россия Федерациясини Таълим ва фан вазири ҳамда Россиянинг 80 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этади.

Форумда икки давлат ОТМлари ректорлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилишади. Шу жумладан, ушбу форумда Наманган муҳандислик-технология институти ректори О.О.Маматкаримов ҳамда институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори А.А.Обидовлар ҳам иштирок этдилар.

Форумда институт билан Россия Федерациясининг бир нечта олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилди. Ушбу музокаралар давомида институт билан П.А.Костичев номли Рязан Давлат  агротехнологиялар Университети, В.Г.Шухов номли Белгород Давлат технология Университетлари билан ҳамкорлик шартномалар имзоланган бўлса, институтимиз ҳамкори бўлган Кострама Давлат Университети билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

 

Ҳамкорлик шартномаларида профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини амалга ошириш, академик тайёргарлик бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, биргаликда илмий ва инновацион семинар ва конференциялар ўтказиш, илмий-тадқиқот бўйича ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш, қўшма тадбирларни ўтказиш; олий таълим муассасалари ўртасида ахборот алмашинувини ўрнатиш, ҳамкорликда дарс машғулотлар ўтказиш каби масалалар кўзда тутилган.

Форум давомида институт раҳбарияти билан Рязан Давлат  агротехнологиялар Университети ректори Н.В.Бишов, илмий ишлар бўйича проректори Л.Н.Лазуткина, Белгород Давлат технология Университети ректори С.Н.Глаголев ҳамда Кострама Давлат Университети ректори А.Р.Наумов ва кафедра мудири В.Р.Корабелниковлар билан давра суҳбатлари амалга оширилди ҳамда ОТМлар фаолият бўйича барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Форум давомида Россия Федерацияси ОТМлари раҳбарлари Ўзбекистонга ташрифидан мамнун эканликлари ҳамда бундан буён ҳам Ўзбекистон ОТМлари билан доимий алоқада ва ҳамкорликда фаолият олиб боришлари ҳақида айтиб ўтдилар.

 

FOYDALI HAVOLALAR