Namangan muhandislik-texnologiya instituti

2018 yil - Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash yili

Namangan Muhandislik-Texnologiya Instituti

2018 yil - Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash yili

Yangiliklar

ИНСТИТУТДА РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯ ОЛИЙГОҲИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ҚЎШМА ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ ОЧИЛДИ !!!

Muharrir NamMTI Matbuot Xizmati | 05.10.2018 08:52


ИНСТИТУТДА РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯ ОЛИЙГОҲИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ҚЎШМА ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ ОЧИЛДИ

 

       Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда кадрлар тайёрлаш мақсадида Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Икки давлат ОТМлари раҳбарияти билан келишувга мувофиқ 5320400 - Кимёвий технология, 5320300 - Технологик машина ва жиҳозлар ва 5311000 – Технологик жараёнларни ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш таълим йўналишларда хамкорликда кадрлар тайёрлаш учун талабалар қабули амалга оширилди:

       Қўшма дастурда инеграциялашган дастур орқали 2+2 кўринишида ўқиши ва ўқиш якуни бўйича икки томонлама тан олинадиган диплом берилиши белгиланди.  

Институтга қўшма Дастур синов имтихонларини қабул қилиш ўтказиш мақсадида 2018 йил 28 сентябрдан 4 октябргача Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти профессори Марина Михайловна Кардаш ташриф буюрди ҳамда режалаштирилган ишларни бажариш билан биргаликда талаба ва профессор-ўқитувчилар учун мастер-класс ўтиб берди. Ташриф давомида икки ОТМлар ҳамкорлик шартномалари ишлаб чиқилди ҳамда тасдиқланди.