Namangan muhandislik-texnologiya instituti

2019 yil - Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili

Namangan Muhandislik-Texnologiya Instituti

2018 yil - Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash yili

Yangiliklar

Нам МТИ “Кимё-технология” факультетида 2018-йилнинг 25 сентябр куни академик гуруҳларда ўтказиладиган “Диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари” мавзусидаги давра

Muharrir NamMTI Matbuot Xizmati | 25.09.2018 17:55


Нам МТИ “Кимё-технология” факультетида 2018-йилнинг 25 сентябр куни академик гуруҳларда ўтказиладиган “Диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқ ибатлари”  мавзусидаги давра суҳбати ва “Ҳужрадаги зулмат” номли ҳужжатли фильм намойиши юзасидан ўтказилган тадбир

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор М. Қаюмов очиб, йиғилишда қатнашаётган барча талабаларни талабалик бахти билан қизғин табриклади.Шунингдек, юртимизда барча соҳалар каби таълимда ҳам босқичма-босқич олиб борилаётган улкан ислоҳотлар ҳақида кенг қамровли маълумотлар берди. М.Қаюмов ўз сўзи давомида сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “ҳужралар” ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда. Айниқса, интернет тармоғида ўзини “Ислом давлати” (ИШИД), “Жабҳат ал-Нусра” деб атаб олган террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиб даъвосида Сурия ва Ироқ ҳудудига бориб, ушбу гуруҳ сафига бориб қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.  

Афсуски, ёшлар муайян қисми ИШИДни ҳақиқатда ҳам ислом динини бутун дунёга тарқатиш, исломий давлат барпо этган ҳолда дунёда адолат ўрнатишни мақсад қилган ташкилот деб ҳисоблайди. Бундай фикрловчилар Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам бор экани ҳеч кимга сир эмас. Бундай ёшлар юқорида қайд этилган ҳудудларда инсонларга қарши содир этилаётган жиноятларни гўёки халифалик қуриш учун жоиз амал ҳисоблаб қаттиқ адашмоқдалар. Аслида, мутаассиб оқим аъзоларининг мақсадлари - “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик”, “кофир бўлиш” каби диний тушунчаларни сохта талқин қилиш орқали ёшларимизни оиласи ва яқинларининг таъсиридан чиқариш, ўқиш ёки ишидан ажратиб олиш ҳамда уларни қуролли тўқнашувлар кетаётган Сурия, Ироқ, Афғонистон ёки Покистон каби мамлакатларга жўнатиб, манқурт-жангари ёки “тирик бомба”га айлантиришдан иборат эканлигини таъкидлади.

Сўзни Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини давом эттирди: Сўзда китоб ўқиш инсон учун муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калитдир. Илм излаш, китоб, газета ва журналларни мутолаа қилиш кишининг дунёқарашини кенгайтиради, ўзига хос лаззат бағишлайди. Ўзгалар олдида соҳибининг илмий, маданий ва ахлоқий савиясини юқорига кўтариб қўяди. Зеро, кўп ўқиган, билимдон инсоннинг умуман ўқимаган ёки кам ўқийдиганлардан ҳар соҳада имконият доираси кенгроқ бўлади.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида»ги Ф-4789-сонли фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан бизнинг олий таълим муассасамизда олиб борилаютган китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларда талабаларни  фаол иштирок этишларини такидлаб ўтди. 

Шундан сўнг “Ҳужрадаги зулмат” номли ҳужжатли фильм намойиши талабалар этиборига ҳавола қилинди.

FOYDALI HAVOLALAR