Наманганский институт инженерных технологий

Yangi kirib kelgan 2019 yil muborak bo'lsin.

Наманганский институт инженерных технологий

2018 - год поддержки эффективного предпринимательства, инновационных идей и технологий

Yangiliklar

Янги йил байрами тадбири бўлиб ўтди

Muharrir NamMTI Matbuot Xizmati | 29.12.2018 19:25


2018 йил 29 декабрь куни Наманган шаҳар “Диёр” тантаналар мажмуасида институтнинг барча профессор-ўқитувчилари ва ишчи ходимлари иштирокида “Янги йил” қутлув бўлсин шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда институт ректори ф-м.ф.д., проф, Ўзбекистон Олий мажлис аъзоса сенатор О.О.Маматкаримов сўз олиб йиғилганларни “Янги 2019 йил” билан самимий табриклаб институт мехнат жамоасига янги йилда кўп қирраларда юқори зафарлар ва барчага соғлиқ саломатлик тилади. Шунингдек институт ректори ўзининг жорий йилда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ишларида фаол иштирок этиб алоҳида намуна кўрсатган ҳамда жамоат  ва ободонлаштириш ишларида юқори ташкилотчилиги, ободонлаштириш жамоат ишларида фаол иштироки, намунали фаолият кўрсатиб келаётгини ҳамда жамоатчилик ишларида фол бўлган ва жорий йилда муваффақиятли  ҳимоя қилган, жорийилда таянч доктарантурага кирган профессор-ўқитувчилар ҳамда Таянч докторантурага бошқа олий таълим муассасасига кирган профессор-ўқитувчилар, Таянч докторантурага чет элга ўқишга кирган профессор-ўқитувчиларни институт мехнат жамоаси номидан тақдирладилар. Тақдирланганларга бунданда юқори зафарларга эришишларида самимий тилакларини изхор  этдилар.

Тақдирланганларни институт фахрийларидан Ахмаджонов домла ўз тилакларини изхор этиб юқори натижага эришган профессор-ўқитувчиларни ва янги натижага эришиш йўлидан кетаётган профессор-ўқитувчиларни янги йилда кўп муваффақиятларга эришишлари ва ушбу харакатларда хеч қандай қийинчиликларга дуч келмасликлари ҳамда дуч келган тақдирда кучли мехнат самараси ютуқларидан чарчамасликлари тўғрисида ўз фикрларини билдириб, чин дилдан юқори натижаларга эришишларини тилаб самимий фикрларини изхор этдилар.

Тадбир куй-қўшиқлар билан давом этиб турли хил кўринишдаги бадиий ўйинлар, латарея ўйинлари ташкил этилиб янги йил байрами йиғилганларга мазмунли ўтишида муносиб ўрин тутди.